generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Тошкентлик оналар тавсия этади: тери чўзилишларини бартараф этамиз ва уларнинг олдини оламиз

Аёл ҳар қандай ёшда ва ҳар қандай вазиятда ҳам мафтуркор бўлиб қолишни исташини биламиз. Ҳомиладорлик ҳам бундан мустасно эмас. Албатта, бу давр ўз-ўзидан аёлни гўзаллаштиради, аммо кўп ҳолатларда онанинг гўзаллигига хавф солувчи муаммолар туғилиб туради. Шундай муаммолардан бири – бу қорин, кўкрак ва сон соҳасидаги чўзилишлардир.


Ёш оналар ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг олдини олиш ва унга қарши кураш усуллари борасидаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Ольга, 25 ёш, иккита қизчанинг онаси:

«Биринчидан, тери чўзилишлари пайдо бўлмаслиги учун қоринни қашламаслик керак! Унга фақат крем ёки сурмадорини эҳтиётлик билан суриб силаш лозим. Мен чўзилишларга қарши Eveline кремидан фойдаланганман. У деярли барча атторлик дўконларида сотилади ва унча қиммат турмайди – 10 000 сўм атрофида. Шунингдек, исталган ёғли кремдан фойдаланиш мумкин, айниқса болалар креми жуда яхши ёрдам беради.

Мен туғруқдан сўнг қорнимни оддий вафли сочиқ билан маҳкам боғладим ва шу тарзда 40 кун юрдим. Бу қоринни одатий ҳолатига қайтаришга ёрдам беради».

Оксана, 25 ёш, битта ўғилнинг онаси:

«Мен ҳомиладор бўлганимни билганимдан кейин чўзилишларнинг олдини олиш бўйича чораларни кўра бошладим. Яъни тахминан 2-ҳафтадан бошлаб. “Муаммоли” жойларни тери таранглиги учун хизмат қиладиган Е витаминига эга оддий Johnson&Johnson гель-мойи билан сура бошладим. Ундан ҳар куни чўмилганимдан кейин фойдаландим. Менда биттаям чўзилиш йўқ».

 



Марина, 25 ёш, битта ўғилнинг онаси:

«Тери чўзилишларининг олдини олишда менга Францияда ишлаб чиқарилган Roc креми ёрдам берди. Мен ундан бутун ҳомиладорлик даврида кунига икки мартадан фойдаландим. Кремни дорихоналардан топиш мумкин. Нархи анча қиммат - 50$ атрофида, аммо натижаси лол қолдирадиган даражада»!

Виктория, 25 ёш, битта ўғилнинг онаси:

«Мен тери чўзилишига қарши ишлатиладиган кремдан фойдаландим. Ажойиб нарса! 2,5 йил олдин уни 35$ га сотиб олгандим, ҳозир нархи 40-45 гача кўтарилган бўлса керак. Биттаям чўзилиш йўқ!!! Қорним силлиқ, худди туғмаган аёлникидай. Қайинсинглим ҳам худди шу кремдан фойдаланган. Ундаям ҳеч қандай чўзилиш бўлмади. Ҳолбуки иккаламизда ҳам теримиз юпқа ва чўзилишга мойиллик мавжуд. Фақат кремдан иложи борича эртароқ, қорин пайдо бўлмасидан олдинроқ фойдаланишни бошлаш керак. Чунки тери жуда тез чўзила бошлайди».



Екатерина, 27 ёш, битта ўғил ва қизнинг онаси:

«Ҳар бир аёл ҳомиладорлик арзон тушмаслигини билади. Бу пайтда алоҳида, анча қиммат турувчи кийим-кечак, озиқ-овқат керак бўлади. Шу боис тери чўзилишларига қарши мен асосан халқ воситалари ёки бюджетимга тўғри келадиган усуллар билан курашдим. Биринчи навбатда, бу зайтун мойи. У тери учун жуда фойдали эканини ҳамма билади! Иккинчидан, ўз вазнимни кузатиб бордим, кескин семириш ёки озишга йўл қўймадим. Контраст душ қабул қилдим, у тери таранг бўлишига жуда яхши ёрдам беради ва унинг тонусини ажойиб тарзда яхшилайди».



Ольга, 26 ёш, қизчанинг онаси:

«Ишим офисда бўлгани учун куни билан компьютерда ишлайман. Тери чўзилишлари ва уларга қарши кураш усуллари ҳақида Интернетдан кўп нарсаларни билиб олганман. Менга бир усул жуда ёқиб қолди ва мен ундан фойдаланишга қарор қилдим. У мўмиё билан боғлиқ. Унинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп нарса ёзилган. Ундан қуйидагича фойдаландим: тозаланган 2 г мўмиёни бир чой қошиқ қайноқ сувда эритдим. Кейин ҳосил бўлган массани 80-100 г болалар креми ёки тери парвариши бўйича бошқа бирор бир восита билан аралаштирдим. Бу мўъжизавий воситани музлатгичда сақлаш керак.

Яна бу даврда ҳомиладорлар учун мўлжалланган ва қоринни ушлаб турувчи алоҳида белбоғ ва бандажларни кийиб юриш жуда муҳим. Улар терини ушлаб туради ва чўзилиб кетишига йўл қўймайди. Туғруқдан кейин эмизиш учун мўлжалланган бюстгальтердан фойдаланинг. У терини чўзилишлардан сақлайди ҳамда кўкрагингиз осилиб қолишига йўқ қўймайди».

Чўзилишларга қарши воситалар ва уларга қарши курашнинг турли усуллари жуда кўп. Шундай экан, ўзингизга мос келадиганини танланг.

 

Материални Анна Гриценко тайёрлади.


Шархлар
guzal   08:31, 07 января 2011
tuguruqdan keyingi qorindagi chiziqlarni qanday yoqotish mumkin? javob uchun rahmat

zara   22:42, 21 января 2011
homiladorlik vaqtida ko'krakni yorilib ketishini qanday ketqizsa bo'ladi

mohioy   18:12, 27 февраля 2011
homiladorman ko'kragim ostida bir narsa qadalib turadi bu nima javob kutaman zudlik bilan

муслимахон   12:30, 15 января 2012
хомиладорликдан кейин кориндаги чизикларни кандай йокатса болади

Durdona   12:45, 21 января 2012
Tugganimga olti oy boldi qornim chiqib qolgan krem mashqlar foyda beradimi.

aziza   13:50, 09 марта 2012
tugganimga olti oy boldi qornim chiqib qolgan qanday ketkazsa boladi, qorin va kokrakdagi chiziqlarni qanday ketkazsa boladi

та шарх: 6 | та сахифа: 1



Шархни кўшиш
Исм
Шарх:


Код:



Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Ҳомиладор аёлнинг рўйхатга олиниши ва унинг мунтазам равишда поликлиникага бориши нафақат бўлғуси она ва боланинг саломатлигини к...
Фитбол коптоги ёки гимнастика коптоги бўлғуси онага нафақат бутун ҳомиладорлик пайтида, блаки туғруқ дарди тутаётган ...
Ушбу мақолада “Соғлом авлод учун” жамғармасининг мутахассислари, ёш оналар мактабларининг ўқитувчилари туғ...
Тор соҳа мутаҳассисларининг кўриги ва таҳлиллар ортда қолди, аммо бу билан бўлғуси онанинг “саргузаштлари&rdquo...
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси