Шаҳримизда қўлидан ҳамма иш келадиган ва юрагимиз тубидан жой оладиган буюмлар устида улкан меҳр-муҳаббат билан ижод қилувчи чевар аёлларнинг кўплиги, кишини ҳайратда қолдиради.
Яқинда биз яна бир ўз ишининг устаси билан танишдик. Унинг исми Ольга Монина, у ҳомиладорлар ва болани эмизиш учун мўлжалланган U-шаклидаги ёстиқларни тикади, аммо улар оддий эмас, балки турли кўринишдаги, қувноқ ёстиқлардир. Уларни шундай қўлингизга олиб, бағрингизга босгингиз келади. Шунингдек, Ольганинг яна бир қизиқиши болаларнинг байрам либосларини тикиш билан боғлиқ. Ўзининг ижоди ҳақида бугун чеварнинг ўзи гапириб беради.