Фаол турган сўровномалар йўк |
|
|
| Тошкентда рўйхатга турамиз: бўлғуси онани нималар кутмоқда (1-қисм) | |
Ҳомиладор аёлларнинг кўпчилиги поликлиникага боришга шошилмайди ва охири кўринмайдиган таҳлиллар, консультациялар, шифокорларнинг тавсиялари ҳақида ўйлай бошлайди. Аслида ҳаммаси унчалик қўрқинчли эмас, кейин бу жараёнлардан барибир қочиб қутулолмайсиз. Бугун биз рўйхатга туришни қандай енгиллаштириш мумкинлиги, алмашув картасини олиш учун қандай ҳужжатларни йиғишингиз ҳамда қандай текширувлар ва таҳлилларга тайёргарлик кўришингиз кераклиги ҳақида суҳбатлашамиз.
|
| Ҳомиладорлик пайтида бачадон тонуси | |
Афсуски, баъзи бўлғуси оналар ҳомиладорлик даврида бачадон тонуси деб аталувчи кўнгилсиз ва хавфли ҳолатга дуч келишади. Баъзида эса бу бутун ҳомиладорлик даврида бир неча марта юз беради. Ушбу ташҳис анча жиддий бўлгани боис, уни беэътибор қолдирмаслик керак. Келинг, ҳомиладорлик пайтида бачадон тонуси пайдо бўлиши ўзи нима экани, у нимага пайдо бўлиши, қандай даволаниши ва бу ҳолатнинг олдини олиш учун нималар қилиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз.
|
| Кузги ҳомиладорлик: муаммолар ва уларнинг ечими | |
Кузги ҳомиладорлик бир талай афзалликларга эга – ҳаво тозаланади, салқин тушади, бозорларга турли-туман мева ва сабзавотлар чиқади, бунинг устига тилла рангга бурканган дарахтлар кўзингизни қувонтиради. Бироқ баъзида бу мавсум бўлғуси оналарга кўнгилсиз совғаларни ҳам тақдим этиши мумкин. Агар ҳомиладорлик айнан шу фаслда кечса, нима қилиш керак? Қуйидаги маслаҳатларимиз баъзи бир мавсумий муаммоларни енгиб ўтишга ва ҳатто булутли кунларда ҳам қувонишни ўрганишга ёрдам беради.
|
| Ҳомиладорлик пайтида истеъмол қилиниши керак бўлган фойдали ширинликлар | |
Сиз ширинликларни жуда яхши кўрасиз, ҳозирги ҳолатингиз эса шоколад ва пирожнийларга бўлган ишқибозлигингизни янада кучайтирдими? Балки, аксинча, олдинлари деярли зарарли углеводларни истеъмол қилмагансиз, аммо энди ҳомиладорлик пайтида қандайдир бир куч сизни уларга тортяптими? Келинг, нима учун бўлғуси оналар ширинликка ўч бўлиб қолиши ва калорияли конфетлар ҳамда пончикларнинг ўрнига нима истеъмол қилиш мумкинлигига аниқлик киритамиз.
|
| Тошкентлик оналар тавсия этади: ҳомиладорлик даврида томир тортишишлари | |
Кўп ҳолларда бўлғуси оналар ўз ҳолатлари билан боғлиқ ноқулайликларни ҳис этадилар. Ҳомиладор аёлларга азоб берувчи муаммолардан биттаси – томир тортишиши. Бугун онажонларимиз ушбу муаммодан саломатликка зарар етказмайдиган усулда халос бўлиш бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашадилар.
|
| Ҳомиладорларнинг овқатланиши: тошкентлик аёллар учун маслаҳатлар | |
Бугун биз ҳомиладорлик чоғида қайси маҳсулотларни кўпроқ, қайсиларини эса эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш ва қандай маҳсулотларни рациондан умуман чиқариб ташлаш ҳақида суҳбатлашамиз. Олдиндан шуни айтмоқчимизки, ушбу кичик тадқиқот бизнинг ҳудудга, унинг ўзига хос жиҳатлари ва муаммоларига мослаштириб ўтказилди.
|
| «Соғлом авлод учун» жамғармасида «Ёш она мактаби» | |
Бугун «Соғлом авлод учун» жамғармаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири - «Ёш она мактаби» ҳақида суҳбатлашамиз. Мактабдаги машғулотларда барча бўлғуси оналар қатнашиши мумкин бўлиб, улар бепул асосда олиб борилади. Дарсларни тажрибали, малакали мутахассислар – гинеколог, педиатр, руҳшунос шифокорлар олиб боради.
|
| Ҳомиладор аёлар учун Тошкентда фитнес-йога: Nika Sport клуби | |
Бугун Nika-Sport клубида ҳомиладор аёллар учун фитнес-йога ҳамда фарзанд дунёга келганидан кейин қоматни яхши формага келтиришда аёлларга ёрдам берадиган туғруқдан кейинги машғулотлар ҳақида бизга клубнинг шейпинг, фитнес-йога бўйича етакчи тренери, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти битирувчиси, енгил атлетика бўйича спорт мастери, халқаро мусобақалар совриндори Ирина Борисенко (фотосуратда) ҳикоя қилиб беради.
|
| Қишки ҳомиладорлик – она ва боланинг саломатлигини қандай сақлаш мумкин? | |
Ҳомиладорликни қишда ўтказиш анча енгил бўлишига қарамасдан (ёздагидай иссиқ ва дим эмас), совуқ мавсум ҳам ўзида ҳомиладор аёллар учун кўплаб хавфларни яширган.
Қуйида қиш фаслида онанинг ва ҳали туғилмаган чақалоқнинг саломатлигини сақлаш бўйича мутахассисларнинг бир нечта маслаҳатларини тақдим этамиз.
|
| Тошкентда ҳомиладорлар учун массаж | |
Ҳомиладорлик аёлнинг ҳам жисмоний, ҳам эмоционал ҳолатига қандай кучли таъсир қилишини ҳамма билади. Гормонал фоннинг ўзгариши руҳий муаммоларга ва сезиларли оғриқлар ва бетобликларга ҳам олиб келиши мумкин.
|
| Кичкинтойни алоҳида ухлашга қандай ўргатса бўлади | |
Кичкинтойнинг онаси билан ухлаши табиий ҳол бўлиб, гўдак 9 ой мобайнида онасининг юрак уришига, унинг таниш тафти ва ҳидига ўрганган бўлади. Ушбу яқинлик болага хавфсизлик ва хотиржамлик ҳиссини бағишлайди.
Аммо вақт ўтиши билан шундай пайт келадики, ота-онаси фарзандига ёлғиз ухлаши учун алоҳида каравот ажратади. Бундай ўтиш даври жуда камдан-кам ҳолатларда муаммосиз кечади. Хўш ушбу муаммолардан қочишнинг иложи борми?
|
| Ҳомиладор аёллар учун модали кийим-кечак. Куз – 2010 | |
Мода саноати ҳар қандай тоифадаги одамлар учун янги ва янги ғояларни илгари сурган ҳолда, барча йўналишларда ҳормай-толмай ишламоқда. Дизайнерлар ҳомиладор хонимлар ҳақида ҳам унутишгани йўқ, улар либослар ва аксессуарларнинг модали тўпламини илҳом ва алоҳида ҳаяжон билан ишлаб чиқишяпти.
|
| Бўлғуси оналарда цистит | |
Цистит… Бу нозик муаммо кўпгина аёлларга таниш. Аммо ҳомиладорлик пайтида бу хасталикнинг мавжудлиги ҳақида олдинлари билмаганлар ҳам у билан танишиб олади. Цистит – бу қовуқнинг яллиғланиши бўлиб, у тез-тез ва оғриқли бовул қилиш билан бирга кечади. Хўш, бу муаммо сизнинг ҳам бошингизга тушган-тушмаганини қандай қилиб аниқлаш мумкин, асосийси, у билан қандай курашса бўлади?
|
| Варикоз касаллиги ва ҳомиладорлик | |
Ҳар учинчи бўлғуси она оёқларида оғриқни ҳис этади. Оғирлик, чарчоқ ҳисси, шишлар – кечқурун юзага чиқадиган бу аломатларнинг барчаси варикоз касаллиги бошланаётганидан далолат беради. Хўш, бу ҳолда нима қилиш мумкин?
|
| Қандли деабет ва ҳомиладорлик: муваффақият қоидалари | |
Қандли диабет билан хаста ҳолатда ҳомиладор бўлиш, уни тўққиз ой кўтариб юриш ва соғлом гўдакни дунёга келтириш – ҳақиқий жасоратдир. Бу қийинчилик инсулинни қабул қилишга муҳтож ва қондаги қанд моддасини доимий меъёрда сақлаб туришга мажбур бўлувчи оналардагина учрамайди. Қанд касалига дучор бўлган ҳолатдаги ҳомиладорлик бола туришиб қўйиш эҳтимолини ошириб, гўдакда аномалия ривожланишига олиб келиши мумкин. Бироқ “қандли диабет” ташхиси қўйилган аёл фарзандли бўлишни истаса, ушбу хасталикдан келиб чиқадиган хавф-хатарларни қандай қилиб камайтирса бўлади?
|
| Бўлажак оналар учун баҳорги витаминли меню | |
Ҳозирда бўжалак фарзандингиз соғлиги учун қила оладиган энг асосий ишингиз – бу ўзингиз ҳақида яхшигина қайғуришдир. Бундай қайғуришнинг энг асосий томонларидан бири тўғри овқатланиш ҳисобланади. Овқатланиш меъёрларига риоя қилиш бўлажак она учун икки ҳисса муҳим, бу билан сиз болангизнинг узоқ йиллар соғ-саломат бўлиб юриши учун замин тайёрлаётган бўласиз. Бўлажак оналар учун мувозанатлаштирилган баҳорги овқатланиш меъёрини қай тарзда тузиш керак?
|
| Тезроқ ҳомиладор бўлишингизга ёрдам берадиган 7 та маслаҳат | |
Ҳомиладор бўлишга тайёрмисиз? Бунга худди карьерангиз билан бўлгани каби ғайрат билан киришдингизми? Бунинг бир томони бор – кутишингиз керак, энг асосийси эса, қанча кутишингиз кераклигини билмайсиз. "Бундай вазиятда аёл биринчи марта бу жараённи бошқара олмайди", дейди Паоло Альтедаги (Калифорния) Стэндфор университети қошидаги Тиббиёт мактабининг акушерлик ва гинекология бўйича профессори Паула Хиллард.
|
| Талаба она: қувонч ва қийинчиликлар | |
Талаба бўлиш осонми? Виждонли талаба бўлиш осон бўлмаса керак. Она бўлиш-чи? Бу, албатта, катта бахт, аммо бошга қанча ташвиш ва янги вазифалар тушади! Агар талаба она бўлса-чи?
|
|
|
|
|
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
|
|
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
|
|
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
|
|