generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Болалар тарбияси
Агар бола ўз яқинларини урса...Шархлар: 0

Бир ярим – уч ярим яшар бола ҳаётининг турли босқичларида ижозатнинг чегарасини текшира бошлайди, хусусан қуйидагича усулларда: онаси, отаси ва бувисини уради, чимчилаб олади, тишлайди, сочидан тортади.


Фарзандларингиз жанжал қилишса, нима қилиш мумкинШархлар: 0

Фарзандларингизнинг орасидан қил ҳам ўтмайди. Улар яхши дўст ва албатта, бир-бирларини қўллаган ва ҳимоя қилган ҳолда, ҳаётда ҳар доим бирга бўладилар.
Идеал оилавий ҳаёт манзараси, тўғрими? Агар аслида уйингиз жанг майдонини эслатса ва фарзандларингиз бир-бирига қарши бўлса-чи?
 


Юлғич бола: оналарга маслаҳатларШархлар: 4

Севимли фарзандингизнинг доимий «Олиб беринг!» деган гапига нима деб жавоб бериш мумкин ва «молиявий ижозат» нимаси билан ёмон? Келинг, фарзандингизда пулларга нисбатан тўғри муносабатни қандай тарбиялаш мумкинлигини кўриб чиқамиз.


Тартибли болаШархлар: 0

Биз «иркит» сўзини ўзининг ташқи кўринишини тартибга келтирмаган кишиларга нисбатан тез-тез ишлатамиз. Бу сўз бизда пала-партиш, кир, ишни пойма-пой қиладиган ва ўзининг ташқи кўринишини назорат қилмайдиган киши билан қиёсланади. Аслида ташқи иркитлик – кўпгина одамларни ўз домига тортувчи глобал муаммо, яъни пала-партишлик муаммосининг томонларидан бири холос.


Ёрдам беринг, болам тишлаяпти!Шархлар: 0

Ҳаммамиз бизни пашша ва майда чивинлар чақмаслиги учун нима қилиш кераклигини, фарзандимиз кўча итидан зарар кўрмаслиги учун ўзимизни қандай тутишимиз лозимлигини жуда яхши биламиз. Агар фарзандингизнинг ўзи тишлай бошласа-чи?


Кечиримни қандай сўраш керак?Шархлар: 0

Ҳар кимга ўз озори аччиқ... Очиқ айтилмаган ранж дилни сиёҳ қилади... Рус тилида хафагарчилик ва кечирим сўраш ҳақида мақол ва маталларнинг кўплиги ҳам бежиз эмас, чунки бу мавзу бизга жуда яқин.


Болаларнинг экологик тарбиясиШархлар: 0

Илиқ кунлар яқинлашиши билан биз ёз ҳақида кўпроқ ўйлай бошлаймиз. Бунда, албатта табиат қўйнига чиқиш, чўмилишга бориш асосий шарт ҳисобланади. Она замин гўзалликлари ва қушларнинг сайрашидан завқ олишни истайди киши! Бироқ кўп ҳолларда яқин-атрофда жойлашган сув ҳавзасига ҳордиқ чиқариш учун чиқар экансиз, чиқиндилар ҳудудига тушиб қолгандай бўласиз. Улар ерда сочилиб ётади. Қишда улар чириб кетмаган, бунинг устига бу йилгилари ҳам қўшилган.


Ёлғиз ўзим зерикяпман!Шархлар: 0

Кичкинтой ортингиздан эргашиб, бир дақиқаям ёлғиз қолишни истамаяптими? Саросимага тушманг! Биз гўдагингизни мустақил бўлишга ўргатиш йўлини биламиз!


Уйқу олдидан китоб ўқиш болага нима беради?Шархлар: 5

Болалигимдаги китобларга чизиладиган суратларнинг энг кўп такрорланадиган асосий мавзуси бу: ухлашга ётган бола ва тиззасида очиқ турган китобни ушлаб ўтирган буви ёки она. Бу ҳолат менинг авлодимга тегишли воқеликларни акс эттирмай қўйган – бир пайтлар болаларга ухлашидан олдин эртак ёки шунчаки қизиқарли воқеаларни ҳикоя қилиб беришган. Ҳозир эса яхши ҳолатда болаларга уйқу олдидан мультфильм кўрсатишлари мумкин.


Болага неча ёшдан уяли телефон олиб берса бўлади?Шархлар: 0

Барча замонларда болаларнинг энг ардоқли орзуси бўлган. Боболаримиз велосипед олиб бериш илинжида ота-оналарининг жонларига тегишган бўлишса,ота ва оналаримиз жинси шим ва магнитафон ҳақида орзу қилишган. Бугун фарзандларимиз уяли телефонлар борасидаги ширин хаёлларга берилишмоқда. Кўпгина ота-оналар уяли телефонни бола хавфсизлиги учун зарур буюм, қолаверса ўзлари ҳам болаларидан хотиржам бўлиб юришлари учун керакли восита деб ҳисоблашади.


Қиз болани қандай назокатли қилиб тарбияласа бўлади?Шархлар: 0

Назокатлилик, зеболик, мулойимлик қиз болада ёшлигидан бошлаб тарбияланиши керак бўлган сифатлардир. “Маликани тарбияласанг – маликага, сигирни тарбияласанг – сигирга эга бўласан”, деган ҳақиқат ҳаммага аён. Агар қиз болага сен ҳаммага ўхшагансан, деб уқтириб борилса, у бора-бора “ҳаммага ўхшаб” қолади.


Мукаммал она – у қандай бўлиши керак?Шархлар: 0

Болаларнинг фикрича, идеал она мазали кексларни пиширади, балчиққа белансалар ҳам уришишмайди ва улар билан ҳар куни камида бир ярим соат ўйнайди. Дунёдаги энг яхши она уларнинг назарида яна нималар қилиши лозимлигини қуйида ўқиб, билиб оласиз.


Болалар ўртасидаги жанжалларни қандай бартараф этиш мумкинШархлар: 0

Болалар жанжаллашмаслигини истайсизми? Унда улар бир-бирини ҳурмат қилишларига ўргатинг. Ўзаро аҳил-иноқ бўлиб яшашларига ўз ҳиссасини кўшишлари учун оиланинг кичик аъзосига баъзи бир оддий нарсаларни ўргатиш зарар қилмайди:

 


Қулоқсиз болаларнинг оналарига 7 та маслаҳатШархлар: 1

Сизнинг болангиз доим хархаша қилиб, барчасини жўрттага қилаётгандек бўладими? Бу табиий ҳол. Гўдак ўзига ишонч билан ва қувноқ ўсиши учун, ўзининг ҳиссиётлари ва хулқи-атворини назорат қилишига ўргатиш ҳам зарур.


“Ақлли геймер”ни қандай тарбиялаш мумкин?Шархлар: 0

Бизнинг пайтимизда яхши ота-она бўлиш енгил вазифалардан эмас, айниқса видеоўйинларга бўлган завқ-шавқ ҳисси ҳақида гап кетаётганида. Бироқ, америкалик мутахассисларнинг фикрларига қараганда, муаммодан қутилиш йўли бор. Ҳар бир бола, шубҳасиз, ўзига хос характерга эга. Шу сабабли биринчи навбатда, ўз фарзандингизни иложи борича яхшироқ ўрганиш зарур. Шундагина фарзандингиз ўйинга боғланиб қолмаслиги учун нима қилиш лозимлигини тушуниб етасиз.


Ўзаро ёрдам генлариШархлар: 0

Одамларга ёрдам бериш – бу туғма хоҳиш, деб ҳисоблайди руҳшуносларнинг аксарияти. Бизнинг асосий вазифамиз ҳам болаларга ўрнак кўрсатиш, уларда меҳр-мурувват куртакларини тарбиялашдан иборат. Фарзандингизда «ўзаро ёрдам генлари»ни ривожлантиришга ёрдам берадиган қуйидаги маслаҳатларни амалда қўллаб кўринг.


Агар оилада тўнғич фарзанд бўлсаШархлар: 0

Оилада янги фарзанд пайдо бўлиши билан ота-оналарининг шу пайтгача диққат-марказида бўлиб келган ва уларнинг муҳаббатини ҳеч ким билан баҳам кўришни истамайдиган айниқса тўнғич фарзандлар қаровсиз қолганлик, тарк этилганлик, керак эмаслик ҳиссини оғир бошдан кечирадилар. Кўп болали оилада ҳар бир кейинги болакай янги чақалоқнинг пайдо бўлишини анча хотиржамроқ қабул қилади.


Болаларда тўғри сўзликни тарбиялашШархлар: 1

Келинг, болага тўғри сўзликни англашга ёрдам берадиган бир нечта маслаҳатларни кўриб чиқайлик.
Одатда болалар ишончга ишонч билан жавоб беришади, агар улар баъзи ҳолларда ёлғон гапиришса, улар буни англамасликлари мумкин.
 


Агар фарзандингиз сувдан қўрқса

http://www.gen.uz/userfiles/voda(1).jpgЁзнинг жазирама иссиғини ҳамма – болалар ҳам, катталар ҳам бирдай оғир кўтаришади. Ёзги таътилни қаерда ўтказишингиздан қатъи назар эътиборингизни албатта сув манбаи бор жойлар тортиши шубҳасиз. Ахир сув – бу буюк неъмат, у инсоннинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилади. Аммо ҳамма болалар ҳам чўмилишни ёқтиришмайди, шунчаки сувдан қўрқадиганлари ҳам учраб туради.


Уйга боришни хоҳламайман!Шархлар: 0
Агар бола уйга боришни истамаса, демак у кўчада яхши ўйнаяпти. Сизга бўйсунмаётган фарзандингиздан аччиқланиш ўрнига бундан хурсанд бўлинг. Авваламбор, болангиз фаол ва ғайратли эканидан қувонинг, фақат кейингина инжиқ жигарбандингизни қумдондан чиқариб олишга киришинг. Нима ўша ерга «ботиб» қолиб, уйга боришни истамаяптими? Болани худди жўякдан редиска суғуриб олаётгандай тортманг, аксинча топқирлик кўрсатиб, уни уйга «алдаб» олиб киришга ҳаракат қилиб кўринг.  



Сахифалар:
1  |  2  |  Кейингиси
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси