Фаол турган сўровномалар йўк |
|
|
| Чақалоқларда ЎРВИ: белгилари, даволаниши ва олдини олиш | |
Фарзандингизнинг бурни оқяпти, томоғи оғрияпти ва ҳарорати кўтарилган. Болалардаги бундай белгилар кўп ҳолларда ЎРВИ га ишора қилади. Гўдакларни ушбу респиратор касалликдан қандай даволаш ва агар яқинларингиздан кимдир касал бўлган бўлса, болани ундан қандай асраш мумкин?
|
| Болани ёзги шамоллашда қандай даволаш керак | |
Мутахассисларнинг қайд этишича, ёз пайтида кичкина болаларнинг ота-оналари беғамроқ бўлиб қолишади. Иссиқда болани ҳеч ким ўраб қўймайди, бу тўғри, аммо уларга музқаймоқ ейишга, совуқ сув ичишга рухсат беришади. Бунинг устига болалар истаганларича чўмилишади. Сабаби оддий: кичкинтой ёзга шўнғиши ва ундан баҳра олиши керак. Ҳордиқ ҳақида гапирмасаям бўлади!
|
| Кичкинтой совуқ қотганида нима қилиш керак | |
Ҳатто ёз мавсумида ҳам бола осонгина совуқ қотиши мумкин. Қиш ҳақида эса гапирмасаям бўлади! Аммо бундан қўрқиш, уйда беркиниб ўтириш ёки қават-қават кийинишга ҳожат йўқ. Ўз ҳаракатларингизни ўйлаб қилинг ва шунда касаллик сизни четлаб ўтади!
|
| Бола билан денгизга отланганда нималарни эсдан чиқармаслик лозим? | |
Ёз жазирамаси одамларни кўл бўйига ёки пляжга тортади. Сувда мазза қилиб чўмилишни ҳатто кичкинтойлар ҳам яхши кўришади. Аммо сувдан завқ олиш билан бирга хавфсизлик тўғрисида ҳам унутмаслик даркор. Қуйида болалар билан чўмилиш учун амалий маслаҳатларни келтирамиз.
|
| Болалар ва ўсмирларда бош оғриғи | |
Поликлиникага невролог шифокор олдига деярли ҳар иккинчи бола шикоят билан келганида, албатта, бош оғриғини ҳам тилга олади. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ! Шифокорларнинг қайд этишича, болаларнинг 35-60%, айниқса катта синф ўқувчилари ушбу хасталикдан азият чекар экан. Беморларнинг 13% га яқини эса биринчи бош оғриғини 10 ёшга кирмасдан туриб ҳис қилган.
|
| Бола уколдан қўрқмаслиги учун нима қилиш мумкин? | |
Кўпчиликка таниш вазият: навбатдаги эмлаш ёки қон таҳлилини амалга ошириш пайти келди, сиз эса бу ҳақда фарзандингизга нима дейишни тасаввур ҳам қилолмаяпсиз, чунки у уколлардан ваҳимали тарзда қўрқади. Тўғрисини айтиш керак, шприцни кўрган заҳоти ундан нафақат болалар, балки кўпгина катта ёшли амаки ва холалар ҳам титрай бошлайди. Хўш, болани қандай қилиб ўз қўрқувини енгишга кўндириш мумкин?
|
| Гўдак кўричак бўлганида нималар қилиш лозим | |
Кўричак касаллиги кўпинча яллиғланиш билан боғлиқ хасталиклардан сўнг юзага чиқади, мисол учун бодомсимон без ёки тиш томири яллиғланиши, ичбуруғ ушбу касалликка олиб келиши мумкин. Узоқ муддатли ич қотишлари, ичакларда бегона нарсалар, масалан суякчалар, гижжалар пайдо бўлиши, кўричак букилиши ҳам ушбу хасталикни келтириб чиқаради.
|
| Гўдакда кальций етарли ёки йўқлигини қандай билса бўлади? | |
Болалар организми учун кальцийнинг аҳамиятини таърифлашга сўз ожиз. Унингсиз ҳужайраларнинг бўлиниши ва оқсил синтези жараёнлари юз бермайди, демак гўдак ўсишдан ҳам тўхтайди. Кальций етишмовчилиги туфайли барча модда алмашинуви жараёнлари издан чиқади, суяк ва тишларнинг шаклланиши кечикади. Инсоннинг бутун ҳаёти давомида унинг суяклари нақадар мустаҳкам бўлиши ундаги болаликда олган калций миқдорига бевосита боғлиқдир.
|
| Бола билан қишда сайр қилиш | |
Кўпгина болалар учун сайр қилиш энг севимли машғулотлар сирасига киради. Бироқ уларUа ҳар доим ҳам қишда сайр қилиш насиб этаверайди. Бунга кўпинча ота-оналарнинг хато фикрлаши сабаб бўлади. Қуйидаги уларнинг баъзи бирлари ҳақида суҳбат қурамиз.
|
| Ит қопиши: болалар ва катталар нималарни билишлари керак | |
Кучуклар — ажойиб ҳайвон ва содиқ дўстлардир, уларни катталар ҳам, болалар ҳам жуда яхши кўришади. Аммо, афсуски, болалар ҳамма вақт ҳам кучукнинг миясида нима борлигини тушунмасдан ўзлари билмаган ҳолда унинг жаҳлини қўзғатишади. Ит ноқулай пайтда қўрққанида, жаҳли чиққанида ёки безовта бўлганида, табиийки, қопиб олиши мумкин. Бу кучук ўз ҳисларини ифодалаши учун ягона усул ҳисобланади.
|
| Иммунитетни ошириш учун 12 та мазали маҳсулот | |
Гўдакнинг саломатлигини тўғри тузилган меню ёрдамида ҳам мустаҳкамлашингиз мумкин. Куз-қиш мавсуми учун «Фойда ва хилма-хиллик!» шиорини таклиф этамиз. Табиий сабзавотлар ва мевалардаги витаминлар ҳамда минерал моддалар дорихонада сотиб олинган тайёр препаратларга қараганда организм томонидан яхши ўзлаштирилади. Албатта, совуқ мавсумда танлов анча чекланган: бозордан малина ёки тарвуз сотиб ололмайсиз. Кейин бу шарт ҳам эмас! Одатдаги олма – витаминларнинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, ундан кўплаб ширин таомларни тайёрласа бўлади.
|
| Бола оёқларининг саломатлигини назорат қилиш | |
Товондаги нуқсон киши қадди-қоматидаги бузилишларнинг сабабчиси экани сир эмас. Аммо биласизми, 98% янги туғилган чақалоқларнинг товонида ҳеч қандай физиологик оғишлар кузатилмайди. Лекин 60% катталарда ана шу оғишлар мавжуд.
|
| Бузилган ичак синдроми | |
Сўз боланинг гоҳида нормал, гоҳида суюқ, гоҳида қотиб ич келиши ҳақида борганида, зудлик билан шифокорга мурожаат қилган маъқул. Ушбу аломатлар ортида ўтказиб юборилмагани маъқул бўлган организмдаги бузилиш, яъни бузилган ичак синдроми яширинган бўлиши мумкин.
|
| Нима учун бола тез-тез касал бўлади | |
Руҳшуносга мурожаат этган она боласини боғчасига жўнатишга узоқ вақт қўрқиб юрган. Барча дуноналари ва бувиларнинг ҳикоялари тахминан бир хил: боғчага боргунича бола соғлом эди. Боғчага қатнай бошлагандан сўнг эса, уч кун боғчада бўлса, уч ҳафта уйда касал бўлиб ётадиган бўлди. Аммо ҳаётий шароитлар уни боласини боғчага беришга мажбур қилди. Болакай деярли уч ёшга кирганига қарамасдан, ҳаммаси ёши каттароқ дугоналари айтгандек бўлди. Онаси болалар боғчасига қатнаш болани касал бўлишга олиб келади деган қарорга келди.
|
| Боланинг ангинасини қандай даволаса бўлади? Ҳақиқат ва афсоналар | |
Менинг болам ангина билан оғриб қолганида, дарҳол шифокорга мурожаат қилган эдим.. «Томоқни Люгол билан неччи марта артиш керак?» деган саволимга, педиатрнинг “Бир маротаба ҳам артманг” деган жавобидан жуда ҳам ҳайратга тушгандим. Айнан ўшанда мен ангина ҳақидаги тасаввурларимнинг кўпчилиги афсона эканини билиб олдим
|
| Агар болада кўричак бўлса нима қилиш керак | |
«Қорним оғрияпти!» — бу фарзандингизнинг сиз энг кўп эшитадиган шикояти, тўғримасми? Қорин оғриғининг сабаблари жуда кўп. Уларнинг аксарияти бола учун хавфли эмас, аммо кўричак бўлиш эҳтимоли мумкинлигини ҳам ҳеч қачон эсингиздан чиқарманг. Бу касаллик болаларда тез-тез учраб туради. Бир ёшдан сўнг ушбу хасталик хавфи мунтазам равишда ортиб боради ва энг юқори нуқтаси 9-12 ёшларга тўғри келади.
Касаллик хуружи бошланганидан кейин 6 соатдан 18 соатгача бўлган муддат жарроҳлик аралашуви учун оптимал ҳисобланади. Кейинроқ, айниқса иккинчи суткасига эса аппендикс тўқималари юмшаб, йиринглай бошлайди. Йиринг қорин бўшлиғига оқиши мумкин, шунда хавфли асорат бошланади, яъни қорин яллиғланиши (перитонит) юзага келади. Кутиш ва кузатиш учун сизда фақат кўпи билан 6 соат вақт қолади!
|
| «Конструктор»:болалар оромгоҳи | |
Ажойиб жой, яъни Чорвоқ сув омбори қирғоғида жойлашган «Конструктор» болалар оромгоҳи ҳар йили ўз қучоғига 300 дан зиёд болани қабул қилади. Тоза тоғ ҳавоси, кўплаб серсоя дарахтлар ҳордиқ чиқараётган болаларнинг саломатлиги мустаҳкамланиб, ривожланишлари, соғлом ва қувноқ бўлишлари учун қулай шароитларни яратади.
|
|
|
|
|
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
|
|
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
|
|
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
|
|