Фаол турган сўровномалар йўк |
|
|
| Ақл учун озуқа: аълочилар учун овқат | |
Кўпгина болалар учун мактабга бориш доимий стресс манбаига айланади. Ўқув юкламасини офисдаги иш билан тенглаштириш мумкин. Билимларни ўзлаштиришда ҳамда ўқув кунларига тез мослашишда болага қандай ёрдам берса бўлади? Бу даврда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш лозим. Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун рационни тўғри тузиш ҳақида қуйида ўқиб олишингиз мумкин.
|
| Болани тунда эмизиш керакми? | |
Тунги уйқу ўзи нима? Бу ҳаётдан дам олиш десак, янглишган бўламиз. Бу бор-йўғи инсон ҳаёт фаолиятидаги фазалар ва ритмлар алмашинуви холос. Бу ҳам фаол фаолият, фақат бошқача кўринишдаги. Тунда инсон мияси олинган ахборотни қайта ишлайди ва синтез қилади, тана эса туннинг биринчи ярмида озиқ моддаларни парчалайди, иккинчи ярмида ва тонгга яқин – организмни тозалайди. Уйқу чуқур фазага, яъни бош мия фаолияти жуда секинлашган пайтга ҳамда юзаки фазага, яъни тез уйқу, мудраш, одам туш кўраётган ва уйғонишга яқин бўлган пайтга бўлинади.
|
| Сунъий озиқа билан боғлиқ муаммолар | |
Сунъий озиқа гўдакка тўғри келмайдими, буни қандай билиш мумкин? Бундай вазиятда нима қилиш керак? Бу саволларга жавоб топиш учун – мутахассисга мурожаат қиламиз . Агар она гўдагига янги сутли озиқа бермоқчи бўлса, бошқа шундай озиқа сингари ушбу маҳсулотни секин-асталик билан бериш лозимлигини эсда тутиш зарур. Акс ҳолда гўдакда “нотўғри” реакция пайдо бўлиши мумкин. Бу реакция озиқада эмас, балки у билан жуда тез танишишда намоён бўлади.
|
| Болаларни ақлли қиладиган 10 та маҳсулот | |
Агар болалар мактабда ёмон ўқишса, демак муаммо уларнинг интеллектуал қобилиятида эмас, балки боланинг мия фаолияти учун зарур бўлган озиқ моддалар етишмаётганлиги ёки у нотўғри озиқланаётганлигидадир. Улғайиб бораётган боланинг мияси – организмга тушадиган овқатнинг жуда катта миқдордаги озиқ моддаларини ўзлаштирадиган анчайин “очкўз” орган ҳисобланади. Шу боис болаларнинг нормал ривожланиши учун уларни тўғри овқатлантириш жуда муҳим. Қуйида болалар учун тавсия этиладиган унинг мия фаолиятига ижобий таъсир қилувчи ўнта маҳсулотни келтирамиз.
|
| Бир ёшдан икки ёшгача бўлган гўдакни овқатлантириш | |
Кичкинтойингиз бир ёшга тўлдими? Бу унинг зинҳор катталар овқатига ўтиши мумкинлигини билдирмайди: гўдак олдингидай ёшига муносиб овқатни истеъмол қилиши керак. Ушбу мақолада болани тўғри овқатлантириш ҳақида сўз боради.
|
| Чақалоқ кўкрак сутидан бош тортганида | |
Болани кўкрак сути билан боқиш бўйича маслаҳатчилар жуда кўп ҳолларда она фарзандининг кўкрак ёнида безовталанишидан шикоят қиладиган вазиятларга дуч келишади. «Эндигина эмишни бошлаганда бирдан ўзини орқага ташлаб йиғлайди, букилади, қичқиради», «Эмизиш учун кўкрак тутишим билан йиғлаб, қўлимдан чиқиб кетишга ҳаракат қилади», «Битта кўкракни яхши эмади, иккинчисини – умуман хоҳламайди», «Чақалоғим бироз эмиб, кейин йиғлай бошлайди, кейин яна кўкракни олишга ҳаракат қилади, сўнг яна йиғлайди», «Кўкрак сутини эмиб ухлашни хоҳламайди, резина сўрғични талаб қилади». Кимдир бунинг сабабини она сутининг етишмаслигида деб ўйлайди, кимгадир ҳамма гап чақалоқни нимагадир қийнайдиган сирли «санчиқлар» ёки газларда деб тушунтиришади, кимдир эмизувчи онани парҳезни бузганликда айблайди («саримсоқдан кейин сутингиз бемаза бўп қолган!»), баъзи оналар эса шунчаки ғамгинлик билан чақалоқ ўзини отасининг ёки бувисининг қўлида яхши ҳис қилишини қайд этади.
|
| Болани тўғри овқатлантиришга ўргатиш | |
Олдинлари «кераксиз овқат» муаммоси йўқ эди. Фанта худди худоларнинг инъомидай қабул қилинар, фойдали бўтқа ва шўрваларга эса бутербродлар ва шубҳали бўғирсоқлар қарама-қарши қўйиларди. Замона ўзгарди. Энди биз фарзандларимиз фақат фаст-фуд билан овқатланмасликлари учун уларни назорат қилишимиз керак.
|
| Боланинг иштаҳаси йўқ | |
Дастлабки пайтларда овқатлантириш учун пластик қошиқдан фойдаланинг: у зангламайдиган пўлатдан ясалган қошиқ каби оғизда ёқимсиз ҳисларни қолдирмайди.
|
| Жажжи болакайлар учун нонушта | |
Болаларни тўғри овқатлантиришни майда-чуйдасигача ишлаб чиқиш мумкин. Аммо соғлом бола ҳамма вақт ҳам онасининг айтганларини бажаравермайди.
Фантазиянгизни ишга солинг. Агар бола фойдали, аммо зерикарли овқатни ейишдан бош тортса, уни қувноқ ва чиройли қилиш керак бўлади. Болани тўғри овқатлантириш унинг бемаза бўлишини билдирмайди!
|
| Болалар овқатининг 15 та асосий тамойили | |
Боланинг овқати балансланган бўлиши учун уни қандай ва нима билан овқатлантириш тўғрисида бор ҳақиқат.
Уйнинг пойдевори мустаҳкам бўлса, унинг ўзи ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Бу қурилиш ишларида ишлатиладиган тушунча бўлса-да, уни инсон организмига нисбатан ҳам қўллаш мумкин.
|
| Эмизикли фарзанди бор оналарга маслаҳатлар | |
.jpg) Мана, чақалоқ ҳам дунёга келди... Боланинг ота-онаси ва қариндош-уруғлари бахтиёр, аммо бироз ўзларини йўқотиб қўйишган. Хўш, чақалоғингизга унинг илк кунларида нималар керак бўлади? Уни қандай парваришлаш, чўмилтириш, овқатлантириш лозим? Жажжи инсонга зарур бўладиган энг асосий нарса бу, авваламбор, онасининг қайноқ бағри, отасининг кучли қўллари, катталарнинг эътибори ва, албатта, тўғри ва фойдали овқат. Чақалоқ учун идеал озуқа, албатта, она сути ҳисобланади.
|
|
|
|
|
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
|
|
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
|
|
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
|
|